Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 146-сонли умумтаълим мактабида мамлакатимизнинг барча мактабларида ўтказилиб келинаётгани каби ушбу таълим масканида ҳам ноябр ойи рустили фан ойлигига бағишланган бўлиб, намунали тарзда ташкил этиб келинмоқда.

– Қувонарлиси шундаки, мактабнинг бошланғич синф ўқувчиларига рустили фани ўқитувчилари Г.Загрутдинова ва С.Магдиевалар “Фрукты”, “Распорядок дня” мавзуларида намунали очиқ дарслар ҳамда “Золотая осень”, “Хлопчатник” мавзуларида дарсдан ташқари тадбирлар ўтказилди, бу каби тадбир ва ноананавий услубдаги дарсларни мазмунли ҳамда сифатли ўтишига мактаб директори З.Ахмедованинг ҳиссаси катта дейди мазкур фан ойлигига масъул ходими,  рустили услуб бирлашма раҳбари А.Арифова.

Фан ойлигида ўқувчиларни машҳур шоир С.Есенин уй музейига саёҳатдан бошланган бўлиб, саёҳат давомида ёшлар шоирни Тошкент шаҳрида яшаган даври, ижоди ва ёшлар тарбиясида тутган ўрни ҳақида кенг ва кўп маълумотларга эга бўлишди.

-Шу каби, Тошкент шаҳридаги А.Пушкин майдонидаги шоир ҳайкалига эҳтиром ва ижодига назар, яқиндан танишув ҳамда ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиш, Пушкин ижодидан намуналар айтиш, унинг ўзбек ва рус адабиётидаги ўрни ҳақидаги маълумотларга эга бўлдилар. Ушбу саёҳат ўқувчи-ёшларга катта таассурот қолдирди дейди мактаб ўқитувчиси, саёҳат ташкилотчиси Н.Ахмедов.

Юқори синф ўқувчилари учун ўқитувчи А.Арифова, Н.Умарова,М.Исмоиловалар ёзувчи М.Лермонтовнинг “Парус”, “Русский язык – язык Пушкина”, “Урок викторина”, “Лирика Пушкина” мавзуларида интерактив усулида дарслар ўтилди.

7-8 синфлар ўртасида деворий газеталар танловида 7-синфлар ўртасида Д.Бахтиёров, 8-синфлардан А.Хожиахмедов ва Р.Холиқовалар ғолибликни қўлга киритди.

Дарсдан ташқари ташкил этилган тадбирларда 8-синфлар орасидан М.Миродилова,Д.Қахрамонова, Б.Умаров, Д.Йўлдашева, М.Саттарова ва 9-синфлардан С.Ахроров, М.Насриддиновалар, С.Қосимова, Ф.Толипова, О.Рахматов, А.Алижоновлар фаол иштироки билан тенгдошларига намуна бўлдилар.

Рустили фан ойлигида бошланғич синфлар учун мураббий Г.Загрутдинова,С.Магдиевалар бошчилигида рус халқ эртакларига чизилган расмлар кўргазмаси ҳам ташкил этилгани  болаларга катта таассурот қолдирди.

М.Юнус, журналист