2011 йил 18 ноябрь куни Олмазор туманидаги тиббиёт коллежида  “Баркамол авлодлар учрашуви” номли тадбир ўтказиш режалаштирилмоқда. Ушбу тадбир Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази ва Олмазор туманидаги тиббиёт коллежи билан хамкорликда ташкил этилмоқда. Тадбирга таниқли шоиримиз, “Тонг юлдузи” газетасининг бош мухаррири Ахтамкул Карим ва “Ниҳол” мукофоти совриндори, “Ягонасан, муқаддас Ватан” республика кўрик-танлови лауреяти Малика Эгамбердиева таклиф қилинган. Бундан ташқари, “Баркамол авлодлар учрашуви” номли тадбирга тайёргарлик ишлари қизғин даражада кетмоқда.
Умуман олганда, тадбирни ўтказишдан мақсад ўқувчи-ёшларнинг фаоллиги, меҳнатсеварлиги, ўзи танлаган касб-ҳунарнинг устаси бўлиши, эзгу ғоя ва ниятлар билан бунёдкорлик, яратувчанлик қобилиятига эга бўлган ўқувчи-ёшлар ҳамда баркамол инсон сифатида бошқаларга ўрнак бўладиган талаба-ўқувчиларнинг фаолиятини янада юксалтиришдир. Бундай тадбирлар ўқувчи-ёшларимиз қалбида Ватанга садоқат, ўз касбига мухаббат, ҳис туйғуларини янада юксалтиради ва демократик жамият қурилишида фаол иштирокчисига айланиб, келажакда ўз ўрнини эгаллада ёрдам беради.

Феруза Мухитдинова,
Олмазор Тиббиёт коллежи ўқувчиси