2011 йил 8 апрел куни Темурийлар тарихи давлат музейи мажлислар залида Сохибкирон Амир Темур таваллудининг 675 йиллиги муносабати билан «Адолат кучи» деб номланган бадиий- мусикий кеча булиб утди. Кечада Олий ва урта махсус таълим вазирлиги «Маънавият ва маърифат» маркази рахбари М. Атамуратов, юридик фанлари доктори Ф. Мухиддинова, Узбекистон халк артисти А. Ражабов, Узбекистонда хизмат курсатган артист Б. Мухаммадкаримов, тарих фанлари доктори Ш. Улжаева, Узбекистон халк артисти Т. Муминов, Нихол мукофоти совриндори М. Эгамбердиева ва Тошкент давлат юридика институти талабалари катнашдилар.

Кечада сузга чикканлар Амир Темурнинг бутун жахон ва Ватанимиз тарихида бамисоли уфкдаги ёркин юлдуздек порлаганлиги, уни хеч нарса – йиллар хам, баъзи сиёсатчиларнинг карашлари хам сундира олмаслиги, у машхур ташкилотчи, акл-заковатли давлат рахбари, она юртнинг буюк саркардаси, йирик марказлашган давлат хамда уз давридаги энг жангавор ва илгор армиянинг яратувчиси булганлиги хакида гапириб утдилар. Президентимиз Ислом Каримов уз нуткларида: “Бизнинг тарихимизда Амур Темурдек шахс бор экан, агар унинг мероси, насихатлари ва угитлари хаётимиз билан хамоханг тарзда муаммоларни ечишга кумаклашар экан, демак бу меросни урганмасликка, уни изохламасликка хаккимиз йукдир” деб таъкидлаганлар.

А. Нажмиддинов