333.JPGОлий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази ташшаббуси билан ташкиллаштирилган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Бобур Бобомурод билан “Юрагимга тўкилди бу ишқ” деб номланган адабий-мусиқий учрашув бўлиб ўтади.

Учрашувдан мақсад ёшларимизни Бобур Бобомурод ижоди билан кенг ва батафсил таништириш, шоир шеъриятидаги миллий ватанпарварлик, элсеварлик, меҳр-муҳаббат, халқ фаровонлиги ва ёшлар истиқболи учун ёниб яшаш туйғуларини талабалар қалбига сингдириш. Уларнинг маданий-маърифий тадбирлардаги фаоллигини таъминлашдир.

Анжуманда Бобур Бобомурод шеърларига басталанган қўшиқларни ижро этган санъаткорлар, шоирлар, ёш ижодкорлар, ОАВ ходимлари, талаба-ёшлар иштирок этадилар. Шунингдек адабиёт мухлислари ҳам иштирок этишлари мумкин.

Тағин асир этди мени хаёлинг,
Гарчи висолингни қилмайман ҳавас.
Ётга насиб этди Ойдай жамолинг,
Муҳаббат ҳам энди муҳаббат эмас.

Ўтказиладиган вақти: 2011 йил 29 март соат 15:00 да.
Ўтказиладиган жойи: “Маънавият ва маърифат” маркази мажлислар зали.