XXI асрни турли соха вакиллари уз касби-корларидан келиб чиккан холда атайдилар. Бунга етарлича асосларни рукач килиб хакикатга хам эришгандай буладилар. Лекин узингиз бир уйлаб куринг, оддий кундалик хаётимиз нималар билан узвий боглик. Майдалашиб утирмайлик-да, максадга утайлик. Турли соха вакиллари канчалик уринмасинлар, XXI асрни ахборот олами эгаллаб булган. Ахборий жамият тушунчасининг шаклланиши хам айнан шу билан боглик. Энди хар канча соха булсин, барчаси ахборот, тугрироги ахборий жамиятнинг бир булаги.

Ахборий жамиятда икки нарса кенг оммавий истеъмолга айланади: ахборот ва сериал. Ахборот деб нималарни назарда тутаётганимиз хаммага ойдек равшан. Таникли кинотанкидчи Д.Б.Дондурей “ахборотлар биз яшаётганимизни билдириб туриш учун керак булса, сериал нима учун яшаётганимизни эслатиб туради” дейди. Ёдингизда булса, хаммаси мексикача ва бразилча “совун опералар”дан бошланган эди. Уларнинг фалсафаси жуда оддий: одамлар икки тоифага ажралади: яхшилар ва ёмонларга. Алал-окибат яхшилик ёмонлик устидан галаба козонади, ёмонлар жазоланади. Уша пайтлар сериаллар иктисодий, ижтимоий танг ахволда яшаётган мексикалик ва бразилияликларга эртанги кун совунини умид билан “купиртирди”.

Бувим сериал куришни ёктирадилар, тугрироги, уша сериаллар оламида яшайдилар. Бирор кун сериални куролмай колсалар, уша куни кайфиятлари булмайди. Психологларнинг фикрича, сериалларни мунтазам томоша килган одамларда тулаконли турмуш иллюзияси пайдо булар экан. Агар ана шу “наркотик”дан махрум булсалар, тажанглик, тушкунлик кайфиятига берилиб, гайрат, шижоатлари камаяр экан. Танкидчилар эса сериалларни оммавий маданият воситаси санайдилар. Сериаллар юксак драматургия ва актёрлик махоратининг интихосидир, дейишади улар. Шунинг учун сериалларга омади юришмаган актёрлар ёки энди сахнага кириб келаётган ёшлар таклиф килинади!

Кейинги пайтларда матбуот оркали сериалларнинг савияси, уларнинг бекорчи гояларга хизмат килаётгани ва хоказолар хакида куп гапирилди. Биз уларнинг йулидан юрмокчи эмасмиз. Сериалларни курманг ёки куринг, дейишдан йирокмиз. Буни хар ким узи хал этади. Мухими шуки, кураётган сериалингиз замонамизга мос булсин, одамларда иллюзияларни эмас, реал хаётга ташналик, эртанги кунга ишонч уйготсин.

Тикувчи холам телевизор оркали сериал берилаётганда мижозларни кабул килмайдилар. Бувим эса вактни сериаллар бериладиган пайт билан аниклайдилар. Биз кул телефони тутманг деб бонг урамиз–соглигингизга зарар; сериал курманг деймиз–вактингиз бехуда утади. Лекин натижа 0. Одамлар нима килишни биздан сураб утирмайди, шуларга эхтиёж борки, телефонларда эртаю кеч гаплашилади, сериаллар куну тун курилади. Тараккиёт эса…

Шу кеча кундузда мамлакатимиз умумхалк телеканаллари оркали 20 номдаги сериал эфирга узатилмокда. Улар орасида “Ёшлар” телерадиоканали рекорд урнатган: бир сутканинг уртача 330 минути сериалларга багишланади. Бу дегани карийб ярим кун бир телеканалдан факат сериал берилади. Демак, хафтасига 35 соатдан куп сериал тамоша киляпмиз, битта канал оркали. Кейинги уринда эстефета таёгини ТВ-Марказ канали суткасига уртача 260 мин билан илиб кетди. Махаллий каналлардан “Тошкент” канали сутканинг 210 минутини, “НТТ” эса 170 минут, “Узбекистон” канали 150 минутни сериалларга ажратар экан. Россия телеканалларида хам худди шундай тенденцияни кузатиш мумкин, балки сериаллар учун ажратилаётган эфир вакти ортикрок хам. Лекин бир нозик масалада улар узгача йул тутишяпти, яъни улар иложи борича эфирга факат рус сериаллари тайёрланяпти. Бизнинг телевидение эса ранг баранг: корейсча, французча, туркча, мексикача, хиндча, америкача, э ортда колмасин деб узбекча сериалларни хам тикиштириб ташлади. Сериал уз йулига, лекин сериал оркали уларнинг маданияти, урф-одати, турмуш тарзи хаётимизга суроксиз кириб келди ва бу жараён давом этяпти. Шундай экан, танкидчиларнинг хавотирида хам жон бор экан-да. Биз одамларни турли халклар сериаллари билан бокаверадиган булсак, улардан эртага миллийлик, шаркона одоб-ахлок ва х.к.ларни талаб килишга хаккимиз коладими?

Бир карашда сериал аслига монанд хеч нарсага арзимайдиган “купик” сингари. Тубдан назар ташлаганда эса, у нафакат маданий ходиса, балки бизнинг иктисодий, сиёсий, маърифий дунёмизга бевосита таъсир утказиб турувчи омилдир. Жахон молиявий-иктисодий инкирози даврида маиший техника ишлаб чикарувчи “Sumsung” компанияси сериал сотиш эвазига камомаддан кутулиб колгани фикримизнинг ёркин исботидир.

Совун купигидан канчалик завкланиш мумкин? Аслида бу купиклар азалий кадриятларимизни ювиб ташламаяптими? Оммавий маданият аталмиш магзавага булгамаяптими? Бу саволга укувчилар ва Узбекистон миллий телерадиокомпанияси жавоб берса, масала анча ойдинлашган булур эди.

Дилноза Умарова,
УзДЖТУ халкаро журналистика факультети магистранти