Интернет, телевидение, радио, матбуот. Буларнинг барчаси ахборот жамиятига хос. Уз узидан савол тугилади: “Биз кандай жамиятда яшаяпмиз?”. Бу саволга оддийгина килиб, ахборот жамиятида дейишимиз мумкин. Бу жамиятда билим ва ахборот етакчилик килади. Агарда ахборот жамиятида яшаётганлигимизга шубхангиз булса, куйидаги фактларни келтиришмиз мумкин. Ахборот жамиятининг узига хос хусусиятлари куйидагича:

– Инсон хаётида ахборотнинг, билимлар ва информацион технологияларнинг роли ортиб боради;
– Ахборот технологиялари, коммуникация ва информацион махсулотлар ишлаб чикарувчилар сони ортиб боради;
– Телефон, радио, телевидение, интернет тармоги билан бевосита хаётини тасаввур килолмайдиган инсонлар тобора купайиб боради;

Бу хусусиятларнинг элементлари хаётимизда куплаб учрайди, десам, муболага килмаган буламан. Шу уринда савол тугилиши табиий, бу терминнинг узи бизга каердан кириб келди? Бу терминни Токио университети профессори Ю. Хаяши хаётга тадбик этган. 1969 йилда Япония хукуматига “Япония ахборот жамияти: мавзулар ва ёндашувлар” деган хисобот топширилади. 1971 йилга келиб эса ахборот жамиятининг режаси ишлаб чикилади. 1992 йилга келиб бу термин гарб мамлакатларида хам пайдо була бошлади. Ахборот жамияти тушунчаси Европа комиссиясининг ахборот жамияти буйича дастури устида иш олиб борувчи экспертлар гурухининг ишларида уз аксини топди. Ушбу гурухга Европада кузга куринган эксперт Мартин Бенгамман рахбарлик килган. Бугунги кунда ахборот жамияти термини нафакат олимлар, балки сиёсатчилар, иктисодчи, укитувчилар лексиконида мавжуд. Умуман олганда бу тушунча ахборот технологиялари билан бевосита ва билвосита якин булган инсонларнинг хамрохига айланиб колган десак, янглишмаймиз. Кани айтингчи, сиз кунингизни интернет, радио, телевидение ёки булмаса, матбуотсиз тасаввур кила оласизми? Менимча, йук. Демак, сиз ахборот жамияти аъзосисиз. 2006 йилнинг 27 мартида БМТнинг Бош Ассамблеяси 17 майни Халкаро ахборот жамияти куни деб эълон килиш хакида резолюция кабул килди.

Хали хам узингизни ахборот жамияти аъзоси эмасман, деб хисоблаётган булсангиз, куйидагиларни хавола этамиз. Профессор У. Мартин куйидаги факторлар оркали ахборот жамиятининг асосий характеристикасини ишлаб чикди:

– Технологик фактор: хозир каерга борманг, техника технологиясиз хаётингизни тасаввур хам кила олмайсиз, хох иш жойингизда, хох таълим масканларида, хаттоки мактабгача таълим муассасалари хам бугунги кунда юкори технологиялар билан таъминланган;

Ижтимоий фактор: ахборот инсон хаётининг ажралмас кисмига айланиб бормокда, чунки информациясиз хаётимизни хатто тасаввур кила олмаймиз.

Иктисодий фактор: ахборот иктисодиётда ресурс сифатида хизмат килади, шунингдек, хизматлар, махсулотларга булган талаб ва таклиф, уларга куйилаётган нарх, буларнинг барчаси информацион технологиялар асосида ривож топади ва етказилиб берилиши осонлашади;

Сиёсий фактор: сиёсий жараёнда ахборотнинг очиклиги унинг ривожланишида мухим рол уйнайди;
Маданий фактор: бирор бир жамиятнинг маданий ёдгорликлари хакидаги информация унинг кайси миллатга мансублиги, келиб чикиши, менталиети хакида ахборот беради.
Шу билан биргаликда ахборот жамиятини шундай жамият дейишимиз мумкинки, хаётнинг сифати хамда ривожланишнинг ижтимоий йуналишлари ва иктисодий самарадорлик ахборот ва унинг эксплуатациясига боглик булиб колади.

Тугри, ахборот жамиятида яшаш кулай, аммо танганинг икки томони булганидек, унинг салбий томонларини хам инкор этиб булмайди. Ахборот жамиятининг асосий салбий томони сифатида баркарорликни йуколиши деб каралади. Ахборот купайган сари кичик гурухларнинг сон жихатдан 10 баробар куп булган одамларга таъсир кучи ортиб боради. Ушбу таъсирлардан бирини бугунги кунда ОАВ да ёритилаётган террорчи гурухлар мисолида айтишимиз мумкин. Замонавий терроризм жамиятнинг ахборотлашиши натижасида баркарорликни пасайиши натижасида юзага келган, десак, янглишмаймиз, назаримда. Ахборот жамиятида баркарорликнинг ролини ошириш учун бугунги кунда купгина мамлакатларда биометриядан фойдаланиш кенг тус олмокда. Биометрия инсонларнинг шахсини аниклаб олувчи автоматларни яратиш билан шугулланади. 2001 йил 11 сентябрь вокеаларидан сунг АКШда биометрик паспорт жорий килиниши фаоллашди. Узбекистонда хам биометрик паспортга боскичма боскич утилиши режалаштирилган. Ахборот жамиятида баркарорликни таъминлашнинг иккинчи усули криптография саналади. Криптографияга уяли алока воситаларидаги СИМ карталарни мисол келтириш мумкин. Барчамизга маълум уяли алока воситалари ракамли хисобланади. Аммо криптографиясиз мобил алока бунчалар оммалашмаган буларди. Усиз уяли алока абоненти уз хисоб ракамини бемалол текшириш ва назорат килиш имконига эга булмасдилар.

Хулоса килиб шуни айтиш мумкини, биз бугун ахборот жамиятида яшамокдамиз ва асосий махсулотимиз ахборотдир. Ахир бежиз айтилмаган ким куп информацияга эга булса, уша дунёни бошкаради, деб. Ахборотдан окилона фойдалана олишимиз эса факат узимизга боглик.

Феруза Умрзокова
УзДЖТУ халкаро журналистика факультети магистранти